Ўзбекистон

Жиноий ташкилотларни жиноий уюшмалардан фарқлаш жиҳатлари

Жиноий ташкилотларнинг қуйидаги ўзига хос жиҳатлари уларни жиноий уюшмалардан фарқлашга имкон беради:

-моддий таъминот (пул маблағи)нинг мавжудлиги;

-ички бошқарувни кўпчилик билан биргаликда ҳал этиш, бунда ҳар бир шахс бир хил мавқега эга бўлиши;

-«ўз хулқининг яхши бўлиши» ва «жиноят олами» қонунларига итоат этиш, агарда бунга амал қилинмаса, қўлланиладиган жазонинг мавжудлиги;

-ўзаро бўйсуниш тизими (иерархия), гуруҳларда ва ҳудудлараро алоқалар, муқим бошқарув маркази борлиги, тан қўриқчилари, алоқачилар, моддий-молиявий (касса) фонднинг хавфсизлигини таъминловчилар, разведкачилар, гуруҳ чиқарган «ҳукм»ни ижро этувчи кабиларнинг мавжудлиги;

-ахборотлар базаси асосида турли манбаларга таянган ҳолда (шу жумладан, разведка асосида олинганлари ҳам) маълумотлар тўплаш кабилар.

Ҳозирги кунда жиноятчилар ташкилотларининг ўз таъсир доираларини географик ҳудудлар асосида ташкил этиши кузатилмоқда (масалан, Яқин Шарқ, Ҳиндихитой, Марказий Европа каби). Бундай қўштирноқ ичидаги мафияларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўз томонларига жалб қилиш асосида коррупция тизимини шакллантириш кабилар ҳам хосдир.

Россиялик олимларнинг фикрларига ёндашилса, уюшган жиноятчилик бошқариладиган жиноий уюшма бўлиб, бунда гуруҳлар ўз хавфсизликларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларини ўз жиноий фаолиятларига жалб қилиш ва жиноий фаолиятни касб (бизнес) қилиб олиши билан ажралиб туради.

Жиноятнинг касб қилиб олиниши жаҳон ҳамжамиятига ҳам жиддий хавф туғдиради. Демак, уюшган жиноятчиликнинг ҳар қандай таркибий тизими­нинг шаклланишига тўсиқ қўйиш жаҳон миқёсидаги вазифа бўлиб қолаётганлигининг асосий мазмуни ҳам айнан шундадир.

Хулоса қилиб айтганда, уюшган жиноятчилик мунтазам равишда фойда кўриш мақсадида уч нафар ёки ундан ошиқ шахслардан ташкил топган ва коррупцияга алоқадор мансабдор шахслар, ҳокимият вакиллари билан жиноий ҳамкорлик асосида ҳамда ўзига хос куч ишлатиш ва қўрқитишлар орқали ижтимоий-иқтисодий йўналишларнинг турли соҳаларида ўз таъсир доирасини ўрнатувчи жиноий тузилма ва ташкилотларнинг ғайриқонуний уюшмасидир.

Уюшган жиноятчиликнинг энг муҳим хусусиятлари эса уларнинг жиноий уюшмалар асосида ташкил топганлиги, ўзига хос хуфиёна тарзда фаолият кўрсатиши, муқим равишда мавжуд бўлиши ва тезда бир жиноий фаолиятдан бошқа бир жиноий фаолиятга мослаша олишидир.

Уюшган жиноятчиликнинг айнан шу хусусиятларини билиш уларнинг олдини олишда зарур профилактик чора-тадбирларни тўғри белгилашга имкон яратади.

Мақолани ёзишда интернет маълумотларидан фойдаланилди.

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси                                                Ж.Маматалиев

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button