Ўзбекистон

Конституцияда белгиланган фуқаролик жамияти институтлари хусусида

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси барча соҳалар бўйича асосий қоидаларни қамраб қолган.

Шундай нормалардан бири Конституциянинг “Фуқаролик жамияти институтлари” деб номланган XIII-бобида ҳам акс этган.

Хусусан, Конституциянинг 69-моддасида, “Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этади.Фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти қонунга мувофиқ амалга оширилади” деб белгиланган бўлиб, ушбу қоидалар фуқаролик жамияти институтларимоҳиятини очиб берган.

Конституциянинг 70-моддасида “Ўзбекистон Республикасида касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ҳамда фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, уларнинг фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади” деб белгиланган бўлиб, жамоат бирлашмалари ҳақида асосий қоидаларни белгилаган.

Конституциянинг 71-моддасига кўра, Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлиғига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи сиёсий партияларнинг, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек миллий ва диний белгиларига кўра сиёсий партияларнинг, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тақиқланади.Махфий жамиятлар ва бирлашмалар ташкил этиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Конституциянинг ушбу бобидаги моддаларда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг кафолатлари, касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва диний ташкилотларнинг мақоми ҳам белгилаб берилган.

Хулоса шуки, Конституциямиздаги юқоридаги нормалардан хабардор бўлишўз ҳуқуқларимизни амалга оширишга ёрдам беради.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button