Маданият

КОРРУПЦИЯ-ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ

Барча давлатлар каби мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Ушбу қонуннинг мақсади мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Қонуннинг 3-моддасида, асосий тушунчалар батафсил ёритиб берилган бўлиб, ушбу моддага кўра;

коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият ҳисобланади.

Қонуннинг 7-моддасида, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари белгилаб қўйилган. Унга кўра коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

 Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.

Хулоса шуки, коррупцияга қарши курашишда мазкур қонуннинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят

         ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button