Конституция ҳуқуқий қалқон!
Инсон ҳуқуқлари — инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда, мутафаккирлар ва файласуфларнинг баҳс-мунозараси мавзуси бўлиб келган.
Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади. Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Йиллар ўтган сайин асосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига, танлаган йўлимиз ниҳоятда тўғри эканлигига қайта – қайта ишонч ҳосил қилаверамиз. Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини, тинч тотувлигини таъминлашни асосий мақсадлардан бири деб эълон қилган Конституциямиз босиб ўтган даврига назар ташлайдиган бўлсак, шу қисқа вақт мобайнида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилганлигига гувоҳ бўламиз. Ҳар бир фуқаро ўзини жамият оғушида, уни қувончу-ташвишлари қуршовида ҳис қила бошлади. Конституция давлат суверенитети ғояларига содиқлик билан йўғрилди ва инсон ҳуқуқларини муқаддас деб эътироф этди.
Президентимиз таъбирлари билан айтадиган бўлсак, мустақиллигимиз бизга энг олий неъмат бўлган ҳуқуқни инъом этди. Бу мустақилликни англаш ва фикрлаш, ўз тақдирини ўз халқи билан бирга мустақил ҳал қилиш ҳуқуқидир. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган ҳуқуқий нормаларнинг аввалги Конституциялардан фарқли ўлароқ, Конституциямизда энг олдинги ўринларда, яъни иккинчи бўлимда жойлаштирилганлиги ҳам эътиборга лойиқдир.
Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари қаторида қайд этилган ушбу норма бугун ҳаётда ўз ўрнини топганлигини барчамиз кўриб турибмиз. Олий Мажлисга ўтказилган сайловларда фуқароларимиз ўзларининг сиёсий ва фуқаролик савияси етуклигини кўрсатишди. Сайловларнинг якуни сайловчиларнинг бўлаётган жараёнларга онгли муносабат билан қараётганлагини яққол намоён этди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоячисидир.
Хулоса қилиб айтганда Конституцияга мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилиши асосий қонунимизнинг ҳар томонлама мукаммал бўлишига хизмат қилиб, давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратмоқда.
А.Имомов
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман суди
Судъя ёрдамчиси