Ўзбекистон

Қонунчиликдаги янгиликлар

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қонунчилик ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда.

Қонунларга киритиб борилаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб бориш ҳар бир фуқарога ўз ҳуқуқларини қонуний асосларда амалга оширишида кўмак беради.

Хусусан, 2024 йил 20 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-963-сонли Қонун қабул қилинди.

Ушбу қонуннинг 1-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонуни4-моддасининг иккинчи қисмидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Қонуннинг 2-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 5-модданинг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилди, 141-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Қонуннинг 3-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 16-моддасининг матнидаги «ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар «эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун ва бошқа бир қатор қонунларга юқоридаги каби ва бошқа мазмунда тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Шулардан, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунининг “«Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли» деган мазмунда иккинчи қисм билан тўлдирилди ва иккинчи — бешинчи қисмлар тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисобланиши ҳақида ўзгартириш киритилди.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Back to top button