Ўзбекистон

74 ёшли онахонга фуқаролик паспорти берилди

-Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлишни 33 йил кутдим – дейди туманимизнинг “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи Ойхумор Бердиёрова. – Фарзанду набираларим даврасида бугун хурсандман. Узоқ йиллик орзуларим амалга ошди. Буни қарангки, катта келиним билан бир кунда фуқаролик паспортини олдик. Тўғриси хурсандчилигимнинг чек-чегараси йўқ.

Бир юртда яшасанг, оила қуриб, рўзғор тебратсангу шу юрт фуқароси бўлмасанг, давлат ва жамият ишларида иштирок этишинг чекланган бўлса – қалбингнинг бир чети кемтик, ҳаётинг тўлақонли эмасдек туюлаверади. Бу гўёки, инсон ўз уйида ўзини бегонадек ҳис қилгандай гап. Ойнакўл маҳалласида яшаётган, бироқ фуқаролиги бўлмаган Ойхумор Бердиёрова фуқаролик паспортини олди.

Инсон учун фуқаролик паспортига эга бўлиш энг катта ғурур туйғусини бахш этади. Президентимизнинг тегишли Фармони билан юртимизда муқим яшаб келаётган 4 нафар тумандошимизга фуқаролик паспорти берилди.

Related Articles

Back to top button