Касбим-фахрим

ДУШАНБЕ ШАҲРИДА ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугунги кунда  хорижий давлатлар карантин хизматлари билан ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилинаяпти. Чет эл мамлакатлари, компания ва корпорациялар билан ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилаяпти.

Тожикистонреспубликасипойтахти Душанбе шаҳрида БМТ ҳамкорлигида ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари ҳам иштирок этди. Жараёнда қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ошириш,фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, зарарли организмлардан холи ва экологик тоза маҳсулот етиштириш, чет давлатларга мева-сабзавот экспортини янада кучайтириш, миллий маҳсулотлар учун янги бозорларга йўл очиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирлари хусусида сўз борди.

Воҳамиз Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича мутахассислари томонидан Ўсимликлар клиникаси аҳамияти ва  биолабораториялар ташкил этилганлиги алоҳида эътироф этилди. Унда ўсимликларга агротехник, биологиквакимёвийишловбериш, ўсимликларзараркунандалари, касалликларигақаршикурашишбўйичабир қатор самарали ишлар амалга оширилилаётганлиги эътироф этилди. Ўқув-амалий семинарда соҳани замонавий техник жиҳозлаш, соҳада кадрлар масаласидаги муаммолар, хориждан олиб кирилаётган маҳсулотларни назорат қилиш борасидаги амалий ишлар хусусидаги саволларга жавоб берилди.

Хорижий экспертлар томонидан иқлимнинг исиши натижасида зараркунандаларнинг янги ҳудудларга кириб бориши ҳам кўпайган, бу уларни йўқ қилиш деярли имконсиз ёки қимматга тушаётганлиги ташвишли ҳолат эканлиги ҳам таъкидланди. Биргина дунё бўйлаб зарарли чигирткаларнинг тарқалишини олдини олиш ҳақида сўз борди. Унинг ечими ва борада қилинаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, фитосанитария сертификатини ёки гувоҳномасини олиш талаб этилмайдиган карантин остидаги маҳсулотларни қўшни мамлакатларга олиб киришда экспорт қилувчи хорижий мамлакатларнинг фитосанитария сертификатини ёки гувоҳномасини талаб этиш бўйича халқаро ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талаблари енгилликлари ҳақида ҳам сўз борди.

Ўқув — семинар якунида барча иштирокчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан сертификат топширилди.

ЛУҚМОНХОН ҲАКИМОВ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ

БОШҚАРМАСИ МУТАХАССИСИ

Related Articles

Back to top button