Ўзбекистон

Олимпия ўйинлари: Дўсматов ва Мулложонов финалга йўл олди

Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада финалига йўлланма олди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов финалга йўл олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
 
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов иккинчи бор Олимпиада финалига йўлланма олди. Ярим финалда Кабо-Верде вакили Даниел де Пина билан жанг қилган боксчи рақибидан яққол устун эканини намойиш қилиб, финал масаласини ижобий ҳал қилди.
 
 
Шунингдек, бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Лазизбек Мулложонов ўз номини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари финалчилари қаторига қўшиб қўйди.
 
Ярим финалда тожикистонлик Давлат Болтаев билан жанг қилган боксчи ўзининг аниқ ва кучли зарбалари эвазига 9 август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
 
У финалда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилувчи кубалик боксчи Альфонсо Домингес билан бахс олиб боради.
 
 

Related Articles

Back to top button