Ўз келажагимизни заҳарламайлик
(суд очерки)
Маълумки, ёшлар келажагимиз бўлиб, мамлакатимизнинг эртанги куни ва фаровонлиги фарзандларимизнинг қандай инсон бўлиб камолга етишига боғлиқ.
Бироқ, ўзининг ва фарзандларининг, қолаверса жонажон Ватанининг тақдирига нафақат бефарқ, балки унга рахна солувчи қилмишлардан баъзи бор шахслар ўзини тия олмаяпти.
Хусусан, Жарқўрғон туманида Сурхондарё вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан “Х” исмли шахснинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р бошқарувидаги “Кобальт” русумли рақамли автомашинасида кетаётганида тўхтатилиб текширилганда, қора рангли шимининг ўнг ён чўнтагидан 10 дона “Регапен”, эркаклар ҳамёнидан 6 дона “Тропикамид” ва 14 дона “Регапен”, автомашина салонидаги бошқа фуқарода 2 дона “Тропикамид” ва 1 дона “Регапен”, шунингдек, автомашина салонидан 2 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Суд ҳукми билан фуқаро Р.Р Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57,59-моддаларига асосан 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов