Касбим-фахрим

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ: КЕЧА ВА БУГУН

Яқинда Сурхондарёга бориб ҳосили пишиб, эгилиб турган буғдой бошоқларини кўриб бобомнинг бир гапи эсимга тушиб қолди: “Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида пахтазорлар денгиздек чексиз бўлиб, халқнинг умри далада ўтарди. Боғлар ҳам, полизлар ҳам, токзорлар ҳам бузиб фақат пахта экиларди. Бутун Ўзбекистон катта пахтазор эди.”

Албатта оқибати ҳаммага аён-Ород денгизи қуриди, далалар шўрлади. Заҳарли химикатлар ҳавога кўтарилди. Касалхоналарда ҳар куни ўлим, ўлим бўлгандаям даҳшатли болалар ўлими авж олди. Бу Ўзбекистоннинг ўтган асрнинг саксонинчи йиллардаги аҳволи эди.

Мустақилликнинг илк йилларидаёқ давлатимиз раҳбари пахта яккаҳокимлигига чек қўйди. Далаларда пахта майдонлари қисқартирилиб ўрнига ғалла экила бошлади. Янги боғлар пайдо бўлди.  Аҳоли энди далаларда полиз маҳсулотлари етиштира бошладилар. Ширин қовун-тарвузлар,  помидору бодринглар йил давомида аҳоли дастурхонига етказилиб берила бошлади.

Қиш чилласида ҳам, баҳору кузда ҳам юртимизнинг энг чекка қишлоғига ташриф буюрсангиз дўконларда янги узилган сарҳил меваларни кўрасиз. Нархи ҳам ҳамёнбоп.

Буларнинг бари Президентимизнинг ёшларга ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ҳужжатларидан сўнг айниқса яққол намаён бўлди.

2024 йил 5 апрел куни Президентимизнинг “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва ота-онаси ногиронлиги  бўлган оила вакиллари, ҳамда Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишдан қайтган ёшларга катта имтиёзлар берилди.

Ер майдонини олган ёшлар сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга суғориладиган экин майдонлари ажратилди ҳамда мини-техника, уруғ ва кўчат харидига «Ёшлар дафтари» жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан — 33 млн сўмгача кредит ажратиш топширилди. Бу Ўзбекистоннинг бугунги ёшларининг ҳаёти.

Президентимизнинг ёшларнинг бандлиги таъминланлаш учун ҳали дунёнинг бирон мамлакатида амалга оширилмаган ислоҳотларни амалга оширди ва қишлоқ ёшлари ҳаёти фаровонлигини таъминлаш учун барча имкониятларни яратди.

Юқоридаги Президент қарорининг самараси дарҳол намаён бўлди ва ҳали май ойининг бошидаёқ  бозорларимизда янги қовун тарвузлар, турли хил мевалар, қулупнай, гилос ва ҳатто ўриклар кўзларни қувнатиб сотувга чиқарилди.

Президентимизнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ислоҳотлари бардавом бўлади, биз ёшлар Президентимиз айтганидек Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишамиз!

Ж.Абдумаликов,

 Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети

Халқаро журналистика факултети 1-босқич талабаси

Related Articles

Back to top button