Президентимиз ислоҳотларининг ёшлар ҳаётидаги юксак самаралари
Шу йил 21 февралда Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди. Дастурда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган.
Президентимизнинг ёшлар бандлигини таъминлаш ислоҳотлари жойларда ижобий самарасини бермоқда. Жумладан, Шўрчи тумани Алишер Навоий маҳалласида яшовчи ёш оилага асаларичиликни ривожлантириш учун ажратилган кредит тарихини ўрганиб чиқдик.
Фуқаро Н. Шарипов 2021 йилда Навоий маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси С.Бобояровга асаларичиликни ривожлантириш учун кредит сўраб мурожаат этди. С.Бобоёров фуқаронинг мурожаатини ўрганиб чиқиб унинг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Тез орада кредит маблағи ажратилди ва 20 уя асалари ва жиҳозлар Н.Шариповга етказиб берилди.
-Биринчи йили 200 кг асал олдик, бу бизнинг оиламизнинг биринчи даромади эди. Юқори сифатли табиий асалнинг харидори кўп бўлди. Илк марта асални 14,0 миллион сўмга сотдик. Иккинчи йили эса йил қурғоқчилик бўлишига қарамасдан 300 кг яқин асал олишга муваффақ бўлдик. Асалари уяларининг сонини ҳам 35 уяга етказдик.
Бу йил уялар сонини 51 донага етказдик, насиб бўлса бу йил 500 кг асал олишни мўлжаллаяпмиз. Зотдор ари турларидан ҳам сотиб олдик. Ишларимиз ҳар йилгидан яхши. Президентимизнинг ёшларнинг бандлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлари мен каби ишсиз ёшларга катта имкониятлар яратди. Оиламизнинг фаровонлиги йилдан-йилга ошмоқда.
Президентимизнинг ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни янги касб-ҳунарларга ўқитиш, ўзини банд қилган ёшларга субсидиялар ажратилиши тўғрисидаги сиёсатлари ижобий натижалар бермоқда. Айниқса қишлоқларда яшовчи ёшлар катта муваффиятларга эришмоқдалар.
Халқ бой бўлса давлат ҳам бой ва қудратли бўлади деган гап бежизга айтилмаган, Ўзбекистон ёшлари мамлакатмизни қудратли давлатлар сафига қўшмоқдалар.
Ш.Убайдуллаев,
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факултети 1-босқич талабаси