Hodisalar

Ошиб бораётган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2-моддасида, жиноят кодексининг вазифалари шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборат эканлиги белгиланган.

Сўнгги вақтларда, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш билан боғлиқ жиноятлар камаймаяпти.

Хусусан, фуқаро А.Ж Термиз шаҳри ҳудудида бошқа шахслар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2022 йил 8 октябрь куни Термиз шаҳри ҳудудида тезкор тадбирга жалб қилинган “Х” исмли шахсга 0.74 грамм миқдоридаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 300.000 сўм миқдордаги пул маблағлари эвазига сотиб ўтказаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳодиса жойида ушланган ва ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2023 йил 25 январь кунидаги ҳукмига кўра, А.Жга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button