Касбим-фахрим

Жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган нексия ҳайдовчиси фуқаро Э.С га нисбатан бўлган жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

Жорий йилнинг январь ойида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва эътиборсизлиги билан ўзининг бошқарувида бўлган автомашинасини бепарволик қилиб Х.Ннинг бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашинасига бориб урилиб йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Ушбу йўл тарнспорт ҳодисасини содир этган Э.Сга нисбатан жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида 20 ёшли ҳайдовчига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи2024 йил 6 январь куни соат 16:00да ўзининг бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинасини тегишли хужжатлар билан Шўрчи тумани “Озод” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи ички автомобиль йўлида “Озод-Хушчекка” маҳаллалари йўналишида бошқариб келибамалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг бир неча бандларида назарда тутилган қоидаларига амал қилмасдан, ўзининг йўналишига нисбатан қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб, ушбу ҳаракатланиш йўлида чап томонга бурилиш ишорасини ёқиб бурилмоқчи бўлиб ҳаракатланиб келган Х.Ннинг бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашинага бориб урилган.

Натижада Нексия русумли автомашинада йўловчи сифатида харакатланаётган вояга етмаган С.С оғир тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бўлимига олиб келинган.

СудланувчиЭ.С суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлигинибилдирибўтди.

Э.Сга нисбатан юритилган жиноят иши тарафларнинг ярашилганлиги муносабати билан тугатилди.

Қай манзилни кўзлаб йўлга чиққан ҳар бир инсон йўл ҳаракати иштирокчиси ҳисобланади. Уларнинг манзилига бехатар етиб бориши эса амалдаги қоидаларга қанчалик риоя қилишига боғлиқ. Бу эса транспорт ҳайдовчиларига катта маъсулият юклайди.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг судьяси                                               Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button