Ўзбекистон

Конституциямиздаги инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган бўлиб, унда инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари юзасидан қатор нормалар мавжуд.

Шундай нормалардан бири Конституциямизнинг “Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари” деб номланган 10-бобида ҳам акс этган.

Хусусан, ушбу бобдаги 54-моддада, “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” деб белгиланган. Бу қоида давлатнинг олий мақсадини ҳамда инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатини белгилаб беради.

Бундан ташқари, ушбу бобдаги 55-моддада, “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга” деб белгиланган бўлиб, ушбу моддада ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимояси учун зарурий бўлган асосий қоидалар акс этган.

Бундан ташқари, ушбу бобдаги 56,57,58-моддаларда ҳам бўйича миллий институтлари, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари ҳамда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳақидаги зарурий қоидалар батафсил баён этилган ҳолда белгилаб қўйилган.

Хулоса шуки, Конституциямиздаги юқоридаги нормалар инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Back to top button