Бу қизиқ
Сурхондарё вилояти ҳокими билан очиқ мулоқот ўтказилади
Жорий йил 18 февраль куни соат 19:00 дан бошлаб “Сурхондарё” телеканалининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида тўғридан-тўғри эфир орқали воҳада ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, ҳудудларда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, олдиндаги режалар, вазифалар ҳамда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
☎️ Очиқ мулоқот учун савол, таклиф ва мурожаатлар эфир студиясига боғланган қуйидаги телефон рақамлари орқали ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинмоқда.
+99876 223 54 58;
+99876 223 54 67.
Шунингдек, мурожаатларингизни +99899 482 00 77 телеграм рақамига ҳам йўллашингиз мумкин.