Ўзбекистон

Қонунчиликдаги янгиликлар

2024 йил 19 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди.

Ушбу Қонун 1-моддаси, 2-моддасининг 1 ва 2-бандлари, 3-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу қонуннинг 1-моддаси билан Жиноят Кодексининг 165-моддаси биринчи қисмининг диспозициясиниқуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланди. Яъни «Товламачилик, яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш».

Бундан ташқари, қонуннинг 1-моддасига кўра,Жиноят Кодекси крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик белгиловчи 2788-модда, майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш учун жавобгарлик белгиловчи 2789-модда билан тўлдирилган.

Жиноят Кодексининг саккизинчи бўлими«Крипто-актив — маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндисини ифодалайдиган, қиймати ва эгасига эга бўлган мулкий ҳуқуқ экани, Майнинг — ҳисоблаш операцияларини амалга ошириш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини сақлаш, блокларни яратиш ва уларнинг яхлитлигини тасдиқлаш фаолияти экани ҳақида белгиланган.

Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлиб бориш қонунларга риоя этган ҳолда яшайдиган ҳар бир фуқаро учун фойдадан ҳоли бўлмайди.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Back to top button