Hodisalar

Жиноят оқибатида етқазилган маънавий зарар ундирилди!

Ҳеч нарса инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас!

Даъвогар У.А. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар Т.И. томонидан содир этилган жиноят натижасидамоддий ва маънавий зарар етказилганлиги сабабли, суддан 34.000.000 сўм моддий ва 120.000.000 сўм маънавий зарарарни жавобгардан ундириб беришни сўраган.

Жавобгар Т.И. суд мажлисидаги тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 9 май кунида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини, жиноят ишлари  ишлари бўйича  судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўрилган суд мажлисида даъвогарга мазкур ҳодиса натижасида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаб берганлигини, даъвогар судга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида ариза ҳам ёзиб берганлигини баён этиб, даъво аризани қаноатлантиришдан рад этишни сўраган.

Аниқланишича, жавобгар Т.И. ўзининг номида бўлган автомашинасида бошқариб кетаётиб ушбу автомобиль йўлининг маҳалла ҳудудидан ўтувчи қисмига етган вақтида фуқаро У.А. нинг бошқарувидаги автомашининг орқа ўнг томон буфер қисмидан уриб юбориши натижасидаавтомашинаси қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ўзига нисбатан қарама-қарши томонда ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.О. нинг бошқарувида бўлган автомашинасининг чап ён томонига урилиб, автомашинасининг орқасидан ҳаракатланиб келаётган даъвогар У.А. нинг бошқарувида бўлган автомашинасига урилиб, йўл транспорт ходисасини  содир этган. Натижада “автомашина ҳайдовчилари УА ва фуқаролар Н.М. , Б.М. ларга турли хилдаги тан жароҳатлари етказилган.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми билан Т.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 45-моддаси асосан 1 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси 1-қисмида, “Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.” деб белгиланган.

Шу боис суд томонидан, жавобгар ТИҳисобидан УА нинг фойдасига 16.875.200 сўм моддий зарар, 30.000.000 сўм маънавий зарар ва суд харажати учун тўланган 693.000 сўм, жами 47.568.200 сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Маънавий зарарни қоплашга оид нормалар фуқаролик қонунчилигига мамлакатимиз мустақиллиги қўлга киритганидан сўнг  киритилган бўлиб, унга қадар  қонун маънавий зарарни ундиришликни кўзда тутмаган. Буни эса оддий бир ҳолат билан, яъни фуқаронинг шахси шу даражада “юксак” ҳисобланганки, бу шахсга етказилган маънавий зарарни  пул  билан баҳолаш асло мумкин эмаслиги билан асослашга ҳаракат қилиб келинган ҳисобланади.

 Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг судьяси                                Қ.Туранов

Related Articles

Back to top button