Касбим-фахрим

Ўзбекистон Республикаси тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларининг ўзаро алоқаси

ТҚФни амалга оширувчи органлар ўз фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўзаро алоқа қилади. Ўзаро алоқа ушбу органлар ўртасида, қоида тариқасида, қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ва қуйидаги асосий қоидаларни ҳисобга олган ҳолда тузилган тегишли битимлар асосида амалга оширилади:

  1. ТҚТни ўтказишда ҳамкорлик қилиш.
  2. Ахборот айирбошлаш.

Томонлар ўзаро диққатга сазовор бўлган ёки бошқа томоннинг ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ахборот (шу жумладан кино-, фотоаудио- ва видеоматериаллар кўринишида) айирбошлайди ва томонлардан бирининг илтимосига кўра бундай ахборотни қўлга киритиш чораларини кўради.

Томонлар айирбошлаш бўйича олинган ахборотдан фойдаланиши ахборотни берган томон белгилаган тартибда амалга оширилади ва уларнинг манфаатдорлиги объектлари, ахборот манбалари, биргаликда ўтказаётган тадбирлари, фойдаланилаётган кучлар ва воситалар ошкор бўлишига олиб келмаслиги, шунингдек томонларнинг бошқа манфаатларига зарар етказмаслиги керак.

Ахборот айирбошлаш жараёнида олинган ахборот учинчи томонга фақат ушбу ахборотни берувчи томоннинг розилиги билан ва у белгилаган ҳажмда берилиши мумкин.

Ахборот айирбошлаш таркиби ва тартибини томонлар ўзаро аҳдлашувга кўра белгилайди.

  1. Тезкор-қидирув иш юритуви ахборот тўпламлари ва архивларни жамғариш ҳамда улардан фойдаланиш.

Томонлар ўз фаолият йўналишлари бўйича ўзлари яратувчи ахборот

тизимлари маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун тенг имкониятларни таъминлайди.

Томонлар ўртасида айирбошланадиган маълумотларнинг аниқ рўйхати, шунингдек маълумотлар бериш, сўровларни бажариш, архивларнинг ўзаро алоқаси тартибини томонлар ўзаро аҳдлашувга кўра белгилайди.

  1. Ўз хизмат фаолиятида ҳарбий ва махсус техника, махсус воситалар, алоқа воситаларидан ва хизмат фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа воситалардан фойдаланиш.

Томонлар мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳарбий ва махсус техника, махсус воситалар, алоқа воситалари ва хизмат фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа воситалар ҳамда ниқоблаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, эгаллаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда бир-бирига ёрдам кўрсатади.

Томонлар қонун билан ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида ўтказиладиган ТҚТни ташкил этишда бир-бирига кўмаклашади.

  1. Хусусий хавфсизликни таъминлаш.

Томонлар ишда зарурий конспирацияга риоя этади, ўз манфаатдорлиги объектлари, биргаликда ўтказаётган тадбирлари, фойдаланилаётган кучлар ва воситалар ошкор бўлишига йўл қўймайди, бошқа томондан олинган ҳужжатлар ва махсус техникадан фойдаланиш тартибини ҳамда уларнинг бутлигини таъминлайди.

Томонлар уларнинг хавфсизлигига, томонларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигига таҳдидлар ҳақида ўзи хабар топган маълумотлар тўғрисида, шунингдек бошқа томон ходимларининг ғайриқонуний ва уларни обрўсизлантирувчи бошқа ҳаракатлари ҳақида бир-бирига ўз вақтида хабар беради.

Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси :             Ж.Убайдуллаев

Related Articles

Back to top button