Касбим-фахрим

Қумқўрғон туманидаги «Ёш Нихоллар боғи»МЧЖ да ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон ва геология вазирлиги хузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Жанубий минтақавий бошқармаси (Истирохат боғлари аттракционларини назорат қилиш инспекцияси бўйича) давлат инспектори Т.Хидиров томонидан Қумқўрғон туманидаги «Ёш Нихоллар боғи»МЧЖ да ўқув-семинар ўтказилди.

          Семинарда Саноат хавфсизлигига оид амалдаги қонун ва меъёрий техник хужжатлар талабларига бажарилиши ҳақида фикрлар билдирилди.

Аттракционлар хавфсизлиги бўйича умумий техник регламент 2022 йил 28 ноябрдаги 677-сонли қарори талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 6 декабрдаги 2160-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Боғлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ходимлари учун мехнатни мухафаза килиш қоидалари тадаблари» бўйича   тушунтириш ишлари олиб борилди.

Э.Шаймарданов

Related Articles

Back to top button