Касбим-фахрим
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛКАСИ 829-СОНЛИ ҚОНУНИ МАЗМУНИ
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун Президент томонидан имзоланди
Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
- Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш жиноятлари жиноятга тайёрганлик ёки суиқасд босқичида тўхтатилганда, мазкур жиноятлар учун жазо тайинлашда енгиллик берилмайди.
- Қуйидаги жиноятларни содир этганларга жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмайди:
- 18 ёшга тўлмаган жабрланувчи номусига тегиш ва уни жинсий алоқага мажбур этиш билан боғлиқ жиноятлар;
- 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа ёки унга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш;
- вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш;
- вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар.
- Аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиб, жарима миқдори БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан
360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланаши белгиланди.
Илгари БҲМнинг 50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилган.
- Номусга тегиш (118-модда) ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда) жиноятлари учун жавобгарлик 5 йилдан
8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди. Илгари
3 йилдан 7 йилгача эди.
- Шунингдек, мазкур жиноятлар ногиронлиги бўлган шахсларга, собиқ хотинига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилиши, жабрланувчига қараб туриш юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилиши жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб топилиши назарда тутилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов