Hodisalar

Хакерлар Humo карталардан катта миқдорда пул ўғирлангани ростми?

Бугун, 14 ноябрь куни хакерлар Ўзбекистон банкларига хакерлар ҳужум қилишгани ва Humo карталардан йирик миқдорда пул ўғирлаганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Humo тўлов тизимининг Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Миллий банклараро процессинг маркази маълум қилишича, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Humo тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган. Ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликлари сўралади. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд”, — дейилади хабарда.

Related Articles

Back to top button