Касбим-фахрим

УСТОЗЛАР БАЙРАМИДА УСТОЗЛАР ТЎЙИ

Бугун Шўрчи тумани “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи акамиз, ёшларнинг устози Зияев Хуррам акамизнинг ўғли Зияев Ўрол фарзандларининг суннат тўйларини “Осиё” тўйхонасида ўтказишди. Хуррам аканинг ўғли ҳам, келини ҳам ўқитувчи. Хуррам аканинг тўйига қариндош-уруғлар, дўсти-биродарлар ташриф буюришдилар.

Тўйда болажонларнинг қувончлари чексиз, улар даврада рақсга тушишдилар. Хуррам ака ҳам, у кишининг фарзандлари ҳам, зиёлилар оиласи, бу оиладагилар илм олишга алоҳида эътибор беришади.

Хуррам ака билан кўп йиллик дўстлигимиз туфайли бу оиладагиларни яхши биламан. Хуррам ака ёши 70 дан ошган бўлсада ҳамон изланишда. Доимий равишда янгиликлар билан қизиқади, илмини оширишга ҳаракатда бўлади.

Агар ҳар биримиз Хуррам акадек илм олишга ҳаракат қилсак, шубҳасиз юртимиз дунёда энг ривожланган давлат қаторидан ўрин олади.

Устозлар куни билан табриклайман, байрамлар-байрамларга, тўйлар-тўйларга улашаверсин!

Related Articles

Back to top button