Касбим-фахрим

Бугун Қурилиш соҳаси ходимлари куни

Президентимизнинг 2017 йил 7 августдаги ”Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига асосан август ойининг иккинчи якшанбаси “Қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинган.

Касб байрамини белгилашдан кўзланган мақсад юртимизда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, соҳада қўлга киритилаётган ютуқларни кенг тарғиб этиш, соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларни рағбатлантиришдан иборат.

Қадрли қурувчи ва бунёдкорлар!

Бугун нишонланаётган касб байрамингиз билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга қут-барака тилаймиз.

Қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин, меҳнатингизнинг роҳатини кўринг!

Related Articles

Back to top button