Касбим-фахрим

Ундирилган маблағлар фуқароларга тегишли тартибда тақсимланади

Жорий йилнинг 08 август куни ижтимоий тармоқлар орқали “Fidoyi-A” масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ижро ҳужжатига асосан қарздорлик ундириб берилмаётганлиги маълум қилинган. Мазкур хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 04.01.2023 йилдаги қарздор Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ундирувчи “Fidoyi-A” МЧЖ фойдасига жами 414 млн. 24 минг сўм сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 14.01.2023 йилда Бюронинг Денов туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 47-моддасига асосан қарздор Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг банкдаги ҳисоб рақамига электрон инкассо топшириқномалари юборилган.

Шунингдек, “MIB Portal” орқали юборилган сўровномаларга асосан Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг кўчмас мулклари ва автотранспорт воситаларига тақиқлар қўйилиб, хатловга олинган “Isuzi” русумли автобусини аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Денов туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 30 млн. сўм пул маблағлари 23.06.2023 йилда қисман ундирилиб берилиши таъминланган.
Бундан ташқари қарздор Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан иқтисодий судлар ҳамда ДСИ томонидан берилган ижро ҳужжатларига асосан ундирувчи корхона, ташкилотлар фойдасига қарз ундириш ҳамда давлат фойдасига солиқ қарздорлиги ва ижро йиғимлари ундириш билан боғлиқ жами 32 та 24 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд.

Қарздор Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан ундирилган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 78, 80-моддалари талаблари асосида тақсимланади.

Related Articles

Back to top button