Касбим-фахрим

Музработлик тадбиркор фойдасига компенсация пули ундириб берилди

Музработ туманида тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётган “Туркистон-Музработ” масъуляти чекланган жамиятига тегишли бўлган бино иншоатлар туман ҳокимиятининг келишув битимига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиш ва нотурар-жой қийматини бозор баҳосида тўлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда бузиш ишлари амалга оширилади.

Бироқ, мажбуриятлар туман ҳокимияти томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли ушбу масала суд тартибида хал этилиб, тадбирокрнинг бузилган бино иншоатлари учун жами 362 миллион сўм компенсация ундирилиши белгиланди.

Суднинг ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида туман ҳокимиятининг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо талабномалари юборилди. Натижада тадбирокор фойдасига қарздорлик ундириб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Бюро органлари томонидан жорий йилда суд ҳужжатларига асосан ўнлаб фуқаролар ва тадбикорларнинг бузилган уй-жой ва бино иншоатлари учун жами 3 миллиард сўм компенсация тўловлари ундириб берилиши таъминланди.

Дилафрўз Қурбонова,

Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори

Related Articles

Back to top button