Бу қизиқ
Темир дафтарга кимлар киритилади
Ҳукуматнинг 250-сон қарорига илова қилинган «Вақтинчалик тартиб»га асосан, ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай “Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:
➖Белгиланган тартибда кам таъминланган оила деб эътироф этилган оилалар;
➖Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
➖Кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
➖Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
➖Кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
➖Меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
➖Тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар;
➖Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.