Бу қизиқ

Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари

Аудиторлик фаолияти;

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти;

Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти;

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти;

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий телекоммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти;

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти;

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш

Баолаш фаолияти;

Риэлторлик фаолияти;

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият;

Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти;

армацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):
▪️тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;
▪️тиббий буюмлари тайёрлаш;
▪️тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш;
▪️доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти;

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
▪️юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти.

Related Articles

Back to top button