Касбим-фахрим

2022/2023 ўқув йилидан магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

2022/2023 ўқув йилидан:

ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга бюджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади;

▫️давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади;

▫️хорижий ОТМларга бакалавриат учун– 50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади;

▫️ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлгант алаба
хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

▫️мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

▫️давлат илмий ташкилотлари ёки ОТМ докторантурасига
хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят

ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси                Т.Бекпулатов

Related Articles

Back to top button