Hodisalar

Термизда истеъмолга яроқсиз махсулотлар йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувида бўлган жиноят судларнинг қарорларига асосан ашёвий далил сифатида олинган товар моддий бойликлари Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори асосида белгиланган тартибда аҳоли яшаш манзилидан узоқ бўлган махсус чиқинди полиганида йўқ қилиниш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, аҳоли яшаш манзилидан узоқ бўлган Термиз туманидаги махсус чиқинди полигонида жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорига асосан хамда ашёвий далил сифатида этироф этилган жами 89 млн сўмлик яроқлилик муддати бузилган дори-дармон воситалари, 120 млн сўмлик пиротехника воситалари, 8 млн сўмлик алкагол махсулотлари, 18 млн сўмлик тамаки махсулотлари, сув аралашмаси мавжуд сохта 80 литр А-80-русумли дизел ёнилғиси шунингдек иш юритувда бўлган хамда тергов органи томонидан диний мазмундаги материалларни сақлаб келинганлиги ва тарғиб қилинганлиги  сабабли  олиб қўйилган  2 дона телефон аппаратлари йўқ қилиниши таъминланда.

Бу каби ижро хужжатлари юзасидан ишлар Бюронинг вилоят хамда шаҳар бўлими томонидан назоратга олиниб судларнинг қарорларига асосан тегишли органлар билан биргаликда хамкорлик ишлари кенг миқёсда амалга оширилиб келинмоқда.

Собир Ғаниев,

Мажбурий ижро бюроси

Термиз шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари

Related Articles

Back to top button