Ўзбекистон

Конституциямизнинг моддалари сони 155 тага ошмоқда

Янгиланаётган Конституциямиз лойиҳасини ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этди. Умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушган бўлса, уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олди, десак тўғри бўлади.

Жумладан, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги мода киритилиб, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошмоқда. Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси
434 тага кўпаймоқда.

Яъни, амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланмоқда. Шу боис, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти, кўлами ва ҳажмидан келиб чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳасиноми «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида» деб ўзгартирилди. Аҳолидан келиб тушган таклифларнинг қарийб 20 фоизи, яъни
18 мингтаси  айнан парламентни ислоҳ қилиш билан боғлиқдир. Шундан келиб чиқиб, халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш, халқ вакиллик органи бўлмиш парламентнинг ролини ва ўрнини, масъулиятини ошириш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, умуман мамлакатимизда парламентаризм, халқ ҳокимиятчилигини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор нормалар лойиҳага киритилган.

Парламент фаолияти биланб оғлиқ конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам қайта кўриб чиқилди. Бунда Қонунчилик палатаси билан Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари ҳамда ҳар бир палатанинг алоҳида-алоҳида ваколатлари вамасъулият соҳалари аниқ белгилаб берилмоқда. Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 тадан
12 тага, Сенатники эса 14 тадан 18 тага кўпайтирилмоқда.

Йиғилишда Конституциявий қонун лойиҳасининг матни куни кеча Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувида ҳам атрофлича муҳокама этилиб, қўллаб-қувватлангани алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасига киритилган нормалар барча соҳаларни тараққий эттиришга, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг янада самарали ташкил қилинишига ёрдам беради.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов

Related Articles

Back to top button