Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш киритиш тартиби

Маълумки, 2023 йил 30-апрель куни умумхалқ референдуми асосида Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги Конституцияси қабул қилинди.

Конститутциянинг қабул қилиниш тартиби умумхалқ референдуми ўтказиш асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган конституциявий қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

Ушбу Конституция 1-моддаси, яъни Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.

Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатиши тартиби ва ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонунда унинг нормаларини, шунингдек Конституциянинг нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда конституциявий қонун қабул қилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.

Судья катта ёрдамчиси                                               

М.Йўлдошева

Related Articles

Back to top button