Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқлари-қонун ҳимоясида

Инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳар томонлама камол топтириш Конституциянинг асосий ғоясига айлантирилган. Ўзбекистон тарихининг мустақиллик йиллари аввалги даврдан фарқли ўлароқ айнан истиқлол туфайли юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати учун зарур шарт шароитлар яратилгани билан алоҳида ажралиб туради. Аввало шуни айтиш керакки, бу Ўзбекистон Конституциясида ўз ифодасини топди. Унда энг олий қадрият сифатида давлат ва ижтимоий тизим эмас, балки инсон ҳуқуқи кафолатлаб қўйилди. Конституциянинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўр аинсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади», деб белгилаб қўйилган. Шахснинг шаъни ва қадр-қиммати, унинг ҳаёти ва соғлиғи ёки шахсий эркинлиги такрорланмайдиган бойликдир. Конституциямизнинг 26-моддасида, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилишимумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Конституциянинг иккинчи бўлими «Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари» деб аталишининг ўзи асосий қонуннинг инсонпарварлигини кўрсатади. Унинг ҳар бир моддасида фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари, уларнинг кафолатланиши ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳаётнинг барча соҳаларида иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий, ҳуқуқий ва бошқа муносабатларда бир бирлари билан  тенг ҳуқуққа эга бўлдилар. Истиқлол йилларидаги ката ютуқлардан бири шундаки, Ўзбекистонда шахс эркинлиги, инсон ҳуқуқларининг муҳофазаси ва кафолати, эътиқод, меҳнат ва касбни эркин танлаш ҳуқуқи, таълим олиш, ижтимоий муҳофаза ва бошқа имкониятлар қонун билан ҳимоя қилинадиган бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, мамлакатимиздаги кенг қадамли ислоҳотларнинг самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш, жамиятимизнинг бошқа соҳалари каби инсон ҳуқуқлари муҳофазасига йўналтирилган чора-тадбирларни ҳам замон талабидан келиб чиқиб тубдан такомиллаштириш бугунги куннинг муҳим талабидир.

2020 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси қабул қилингани ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Қайд этишим лозимки, Миллий стратегиянинг 58-бандида Қийноқларнинг олдини олиш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш масаласи белгиланган эди, давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштириш, қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларнинг тезкор ва холисона кўриб чиқилиши ҳамда айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарликка тортилиши механизмини такомиллаштириш, қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларга етказилган зарарнинг компенсация қилинишини таъминлаш, қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш фаолиятига фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш каби масалалар устувор йўналишлар сифатида белгиланди, Миллий стратегияда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш вазифаси ҳам белгиланган. 2020 йилнинг 15 октябрь куни мамлакат Президенти томонидан янги таҳрирдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Юртбошимизнинг халқаро ташаббуси доирасида, мамлакатимиз парламенти томонидан Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ратификация қилинди. Бу билан мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳимояси бўйича қонунчиликнинг ҳам миллий, ҳам халқаро асослари мустаҳкамланди.

Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси ҳамда мавжуд ҳолатга тизимли ёндашув асосида кўрилган комплекс чоралар самараси ўлароқ мамлакатимизда болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга батамом чек қўйилди. Бу жараённи халқаро экспертлар катта қизиқиш билан кузатиб туришди. Чунки уларнинг фикрича, Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо давлатлардан фақатгина Ўзбекистон қисқа муддатда мана шундай яхши натижага эришди ва бунда тўғри ҳамда самарали йўл танланди.

Термизтуманлараро

маъмурий суди судья ёрдамчиси                                       М.Жумаев

 

Related Articles

Back to top button