Бу қизиқ

ЕРНИ БОҚСАНГ-ЕР СЕНИ БОҚАДИ

Мамлакатимизда кейинги йилларда ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишга қаратилаётган эътибор фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Сурхондарё  вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари карантин объектлари ва хавфли зарарли организмларга қарши самарали курашиш борасида тизимли ишлар амалга ошираётир. Якунига етган йилимиз  ижобий натижаларга бой йил бўлди.

Соҳа вакиллари  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва  бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, вилоят ҳудудига чет давлатларидан ўта хавфли бўлган, ҳозирги кунда дунё бўйича рўйхатга олинган 335 дан ортиқ хавфли карантин организмларини кириб келиб тарқалишини олдини олиш ва вилоятнинг фитосанитар тозалигини таъминлаш юзасидан масъулиятли вазифалар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг 2022 йил учун олиб бориладиган чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг бажарилиши назорат қилинди.  2022 йилда жами 236,8 минг гектар ер майдонда фитосанитар дала назорати ўтказилган бўлиб, 64906 та далолатномалар расмийлаштирилган. Зарарли организмлар аниқланган майдонларда уларга кимёвий қарши кураш тадбирлари олиб борилган. Экин майдонларининг зарарли организмлар билан зарарланишига йўл қўйган 782 та тадбиркорлик субьектларида ва жисмоний шахслар томорқаларида бошқарма инспекторлари томонидан текширишлар ўтказилиб, 1276 та тақдимномалар киритилган, 468 та қонунбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Республика ички бозорига чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат инспекторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилиб, белгиланган нормаларга жавоб бера оладиган маҳсулотларга 5609 нусха ички карантин фитосанитар сертификатлари берилди.Бугунги кунда вилоят ҳудудида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қадоқлашга мўлжалланган 21 та корхона фаолият юритмоқда.

            Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, якунланган йилда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси воҳага кириб келган ва транзит бўлиб ўтаётган ўсимлик маҳсулотлари билан дунёда мавжуд 335 дан ортиқ карантин зарарли организмларининг кириб келиши, экспорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотлар билан вилоятда учрайдиган ички карантин зарарли организмларининг бошқа давлатларга ўтиб тарқалишининг олдини олиш юзасидан карантин назоратини кучайтириб, белгиланган тартибда зарарсизлантириш (фумигация) тадбирларини амалга оширди. Ўтган йили чет мамлакатлардан кириб келган 321 минг тоннадан ортиқ карантин остидаги импорт маҳсулотни карантин назоратидан ўтказиб, ички бозорларга рухсат бердик. Импорт бўлиб келган карантин остидаги маҳсулотларни карантин назоратидан ўтказиш чоғида 11 та автотранспорт воситасига юкланган 270 минг тонна озуқабоп картошка маҳсулотидан намуна олиниб, марказий фитосанитария лабораториясида текширувдан ўтказилди. Лаборатория хулосасига асосан ташқи карантин организми бўлган циста ҳосил қилувчи нематода (Глобадера спп), (Дитйленчус деструктор) картошка туганак нематодаси зарарли организмлари аниқланиб, белгиланган тартибда ортга яъни, экспортёр давлатга қайтарилди. Учта автотранспорт воситасига юкланган 59 минг 676 килограмм мандарин маҳсулотидан марказий фитосанитария лабораториясига юборилган намуналарда карантин организм Aonidiella aurantii (Maskell) – қизил померанец қалқандори (тирик) зараркунандаси ҳамда Bactrocera sp.-мевали пашша (тирик) зараркунандаси аниқланиб, тегишли тартибда йўқ қилинди.  Шунингдек, Вилоятимиз тадбиркорлари томонидан  ўтган йили 31 та чет давлатга 354 минг тоннадан ортиқ карантин остидаги маҳсулот, 324 минг 892 дона кўчат, қаламча ва бошқалар экспорт қилинди. Кейинги йилларда ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишга қаратилаётган эътибор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ташқи бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошираётир.

Ўтган йили бошқарма зарарсизлантириш бўлими ходимлари томонидан 756152 м3 ҳажмдаги омборхоналар, бинолар ва транспорт воситаларида зарарсизлантириш ишлари ва 449560 м2 очиқ майдонларда намлантириш усулида кимёвий ишловлар амалга оширилди. Шунингдек, Агентлик марказий карантин лабораторияси ҳамда бошқарманинг мобил лабораториясида тегишли меъёр асосида  10191 та намуналар белгиланган тартибда олиниб (жўнатилиб) ва экспертизадан ўтказилди. Экспертизадан ўтказилган намуналардан 3 турдаги 33 та карантин организми аниқланиб, ўз вақтида йўқотилиб, локализация қилинди.

Якунига етган йил сарҳисобига кўра  вилоятимизда ички карантин аҳамиятига молик 43 та зарарли организмлар мавжуд булиб. Булар: 14 таси калифорния қалқондори, 13 таси комсток қурти ва 16 таси цитрус инли куясини ташкил этади. Зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан вилоят ҳудудини ишончли ҳимоясини таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирларининг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида таркалишига йўл қўймаслик борасидаги ишлар режали  амалга оширилди.

Вилоятда ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрь кунидаги “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 сентябрдаги “Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 734-сонли қарорига асосан вилоятда 88 та ўсимликлар клиникалари ва 65 та биолабораториялар ташкил этилди. Бошқарма ходимлари  томонидан бир қатор тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятнинг фитосанитар тозалигини таъминлаш мақсадида қўшма чора-тадбирлар дастури ва режаси ишлаб чиқилиб, ушбу чора-тадбир ва дастурлар асосида ишлар ташкил этилди.

Сурхондарё вилоят агрокимёвий таҳлил маркази томонидан вилоятдаги 3440 та фермер хўжаликлари билан 114646 га тупроқ агрокимёвий таҳлил ўтказиш учун ердан фойдаланувчилар билан шартномалар тузилди.

Бугун далаларни жорий йил ҳосилига тайёрлаш ишлари давом этаётир. Зеро, халқимизда ерни боқсанг ер ҳам сени боқади, деган нақл бежизга айтилмаган. Айни кунларда Агентлик томонидан эълон қилинган “Карантин ҳизмати – деҳқонга кўмакчи” шиори остида ва йил бошида эълон “Долзарб 15 кунлик” тадбирлари доирасида  қишлоқ хўжалиги экинлари зарарли организмларига қарши (ИПМ) уйғунлашган ҳимоя қилиш дастури асосида семинарлар ташкил этмоқда. Экологик тоза, пестицидлар миқдоридан холи, инсон саломатлигига зарарсиз экпортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳақида барча маълумотларни ўз ичига олган махсус флаерлар тарқатилмоқда.

Даврон Тангиров,

Сурхондарё  вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

Related Articles

Back to top button