Термиздан Узунгача бўлган темир йўл ёқасидаги ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди
Жорий йил 28 январь куни Улуғбек Қосимов вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари билан Термиз шаҳридан Узун туманигача поездда юриб, темир йўл атрофида жойлашган маҳаллалардаги аҳоли яшаш жойлари, корхоналар ва экин майдонлари ҳолати билан танишганди.
(https://t.me/axborot_xizmati/19821)Ўрганиш жараёнида Термиз шаҳри, Термиз, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, ва Узун туманлари ҳудудидан ўтувчи темир йўл ёқасидаги айрим маҳаллалардаги аянчли манзаралар, тўпланиб қолган чиқиндилар олиб чиқилмаганлиги, кўча бўйларига экилган дов-дарахтларга шакл бериш ва оқлаш ишлари бажарилмаганлиги, ариқ ва зовурларнинг тозаланмаганлиги, ёввойи ўт-ўланлар билан қопланганлиги маҳалла ва кўчалар кўркамлигини бузаётганлиги танқид қилиниб, мутасаддиларга қатор топшириқлар белгилаб берилган эди.
Бугун эрта тонгдан ушбу йўналиш бўйлаб мутасаддилар поездда йўлга чиқишиб, амалга оширилган ишларни кўздан кечиришмоқда. Ҳар бир ҳудуд раҳбари бажарилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимига ахборот бермоқда.
Маҳаллалар ва кўчаларни ободонлаштириш, тозалаш бўйича ишлар амалга оширилган, шу билан бирга қилиниши керак бўлган ишлар ҳали талайгина. Вилоят ҳокими ҳар бир ҳудудни кўздан кечириб, мутасаддиларга келгусидаги вазифаларни белгилаб берди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати