Hodisalar

Ҳокимликдан компенсация маблағларини ундириш ишлари давом этмоқда

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси “kun.uz” интернет ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “«Замҳоким» кўтарилади, муаммо эса қолаверади. Узундаги муаммони «калта қиладиган» раҳбар топилмаяпти” сарлавҳали хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувига 11 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар фойдасига жами 2 млрд.
155 млн. сум компенсация ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ҳаркатларига киришилган.
Олиб борилган мажурий ижро ҳаракатлари давомида бюджет ташкилотларнинг ҳисоб рақамлари марказлашган тартибда Ғазначилик органларида юритилиши боис қарздорнинг ягона ғазна ҳисоб рақамларини хатлаш юзасидан Узун туман Ғазначилик бўлимига давлат ижрочисининг “Ундирувни қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисида” қарорлари ижросини таъминлаш учун юборилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ва Узун туман ҳокимлигига ушбу қарздорликларни қоплаб беришлиги ҳақида талабнома ва огоҳлантириш хатлари юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 5 та ижро ҳужжтлари бўйича қисман 256 миллион сўм қарздорлик ундирилган.
Мажкур ижро ишлари вилоят прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ижро ҳакатлари давом эттирилмоқда.

Related Articles

Back to top button