Ўзбекистон

Музработ туманида шоли етиштириш, қайта ишлаш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар билан танишилди

Музработ туманида шоли етиштириш, қайта ишлаш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар билан танишилди

Вилоят ҳокими ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, корхоналар фаолияти ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Музработ туманига ташриф буюрди.

“SCT cluster sholi” МЧЖ томонидан Амударёнинг Музработ тумани ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоқларидаги ер майдонларида шоли етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа ишга туширилгач 2023 йилнинг ўзида 18 минг тонна шоли етиштириш, 9 минг 900 тонна гуруч тайёрлаш, 2024 йилда мос равишда 30 минг тонна шоли, 15 минг 410 тонна гуруч ишлаб чиқариш режалаштирилган. Вилоят раҳбарига МЧЖ томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимот қилинди.

Шунингдек, вилоят раҳбари “SCT cluster sholi” МЧЖ томонидан ун ишлаб чиқариш, “Музработ томорқа хизмати” МЧЖ негизида томорқачилик кластерини ташкил этиш, “BLESS S.R.” МЧЖ ҚК томонидан иссиқхона, агрологистика маркази ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, “Сурхон агро мажмуаси” МЧЖ томонидан чорвачилик комплексини ташкил этиш, полиэтилен ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлаш корхоналарининг лойиҳа таклифлари бўйича тақдимотлар билан ҳам танишди.

Вилоят ҳокими лойиҳа-тадқимотлари билан танишиб, тадбиркорларга ўзининг таклиф ва тавсиялар берди, шунингдек, масъулларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклишиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button