ҲАЛОЛЛИК БИЛАН ТОПИЛГАН РИЗҚ БАРАКА КЕЛТИРАДИ
Яхши яшаш замирида ҳалол меҳнат ётади. Ҳалоллик бор жойда эса ризқ барака бўлади, — дейишади кўпни кўрган катта хаёт тажрибасига эга кекса отахону-онахонларимиз. Дарҳақиқат, унга амал қилиш эса ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Ҳаром иш ортидан топилган ҳар қандай луқма киши танасини турли иллат билан бойитади. Шу боис ҳалқимиз азал-азалдан ҳаромдан хазар қилган, фарзандларини ҳалол ризқ едириб боқишга ҳаракат қилган. Йўқчиликка сабр қилган, борини эса баҳам кўриб, яратганнинг нурафшон кунига шукур қилиб яшаб келган.
Халқимизнинг узоқ ўтмишига назар ташлар эканмиз, бу сўзларимизнинг нечоғлик тўғри ва ҳақиқат эканлигига гувоҳ бўламиз. Не-не тўс тўполанларга шоҳид бўлиб, уларда бевосита иштирок этиб, қаҳатчилик ва қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтган аждодларимиз хамиша чидамли бўлиб, сабр-қаноат қилишган.
Авлодларга ибрат йўли ҳисобланган бу тарих ва ўтмиш бобокалонларимизнинг панду-насиҳатлари эртанги кун эгаларига йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади. Бироқ бугунги кун ёшларининг айримлари орасида сабр ва қаноат деган тушунчаларга бефарқ қараётганликлари оқибатида турли хил нохушликлар ва жиноятлар содир этилаётганини кўриб киши кўнгли ранжийди. Барчамизга маълумки, атроф-мухитни, ўсимликлар дунёсини мухофаза қилиш инсоният учун жуда катта аҳамиятга эга.
Давлатимиз мустақилликга эришгач, атроф-муҳитни, хайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ишларини устувор масла сифатида белгилаб берди. Жумладан, 2016 йил 21 сентябрда “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, 2018 йил 16 апрелда эса “Ўрмон ҳақида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Бу қонунлар барча ўсимликлар турларини сақлаб қолиш, уларни асраб-авайлаш ва мухофаза қилишда муҳим хужжат ҳисобланиши барчамизга маълум.
Бироқ айрим кимсалар томонидан она табиатимизга жиддий зарар етказиш оқибатида уларнинг турлари камайиб кетишига олиб келмоқда. Сўнгги йилларда кузатилаётган айрим воқеа ва ҳодисалар кўпчиликга таниш дейиш мумкин. Сабаби, аксарият тоғли ҳудудларда яшаб истиқомат қилаётган аҳоли ўртасида қолаверса, қўшни туманлардан келган фуқаролар томонидан “Каврак” ўсимлигининг ширасини ноқонуний йиғиш-териш ишлари авж олгани сир эмас. Бундай ҳатти-ҳаракатлар ўсимлик дунёсининг генофонига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётгани хам бор гап. Шу ўринда бир жиноят тавсилотига эътибор қаратайлик:
Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган Маркаев Абдуғаффор Маҳамадаевич, Нарматов Абдураим Аллаёрович, Олмонов Бекзод Худойназаровлар она табиатга зарар етказиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликга тортилишини яхши билишса-да, аммо ким билиб ўтирибди, хеч ким кўрмайди-ку, кабилида иш юритганликлари боис бугун жавобгар бўлиб ўтиришибди.
2022 йилнинг 29 октябрь куни “Қизил китоб”га киритилган “коврак” ширасини йиғиш мақсадида чегараолди ҳудудига боришади.
Ушбу фуқаролар Давлат чегарасининг фуқаролар ҳаракатланиши мумкин бўлмаган ҳудудга кириб ўзлари томонидан қўлбола усулда ясалган ускуна (темир туникадан ясалган пичоқ) ёрдамида коврак ширасини йиғаётган вақтларида ушбу соҳага хизмат вазифасини олиб бораётган чегара ҳарбий хизматчилар томонидан қўлга олинган. Давлат чегараси режими бузғунчилари ўсимлик ширасини териб сотиш орқали мўмай даромад орттиришни мақсад қилишган.
“Кўза кунда эмас кунида синади” деганларидек, ушбу фуқароларнинг қилмишларига яраша Ўзбекистон Республкаси МЖтКнинг белгиланган модда ва бандларига асосан адолатли жазо қўлланилди. Бу эса ушбу фуқароларнинг даромад орттириш мақсадида қилган ишлари ноқонунийлиги сабаб катта миқдордаги жарима тўлашларига сабаб бўлди.
Огоҳ бўлинг одамлар огоҳ!!!