Касбим-фахрим

ДАРАХТ ҲАВАС БИЛАН ЭКИЛИШИ ЛОЗИМ

Маълумки, Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабригача кўчат экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  раислигида 11 октябрь куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинган эди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди. Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Видиеоселектордаги кўрсатмага асосан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда фермер хўжалиги ва кластерларга тегишли дала четларига экилган кўчат ва қаламчаларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмокда. Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари томонидан ҳам  жорий йил кузги кўчат экиш мавсумида амалга самарали ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, вилоятдаги бир қатор  ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда  жойлардаги қишлоқ хўжалиги экин майдонлари атрофлари ва дала четларига 9 мингта тут, ток ва бошқа манзарали, мевали дарахт кўчатлари экиш вазифаси юклатилган бўлиб, уларга ҳам керакли тавсия ва маслаҳатлар берилаётир.

Шу кунгача   бошқармамиз ва унинг жойлардаги ЎКЧМ, ТИФ ва туман бўлимлари ходимлари томонидан 3913 дона турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, уларни парваришлаш учун ер эгаларига топширилди.  Куни кеча ходимларимиз томонидан Термиз тумани «Орол» МФЙ, «Халқабод» «Нур ёғдуси» фермер хўжалиги экин майдонлари дала четларига ихота тарзида 790 та тут дарахти кўчатлари экилди. Бу жараёнларда бошқармамиз ходимлари  билан бир қаторда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Айтиш муҳимки, бу тадбир барчамизни бир мақсад сари бирлаштиради. Юртимизни яшил маконга айлантириш йўлида кўплаб хайрли ишларга қўл урилмоқда. Ҳудудларимизга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини олиб келиб ўрнатмоқдамиз. Чунки, яшил табиат бизни турли чанг-тўзонлардан ва ҳавони ифлосланишдан сақлайди. Бугунги экилган кўчатлар вақти келиб келажак авлодларга хизмат қилади.  Долзарб 40 кунлик» кузги кўчат экиш мавсуми жорий йил 1 декабргача давом этади.

Даврон Мирзақулов,

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ички карантин бўлими бошлиғи

Раҳмиддин Қодиров, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходими

Related Articles

Back to top button