Касбим-фахрим

ҲОСИЛДОРЛИК УЧУН МАСЪУЛМИЗ

Бугунги кунда Сурхондарё  вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимоясининг туман ва шаҳар бўлими  давлат инспекторлари ҳамда энтомологлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишида деҳқонларга яқиндан кўмак бериб келмоқда. Маълумки, 2022 йилнинг 10 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида фермер ва деҳқонларга, аҳоли томорқа ер эгаларига яқиндан кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор аниқ вазифлар белгилаб берилди. Берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги томонидан “Карантин хизмати — деҳқонга кўмакчи” шиори остида 2022 йилнинг 19 сентябридан 19 октябрига қадар “Долзарб ўттиз кунлик” тадбири деб эълон қилинди.

Сурхондарё вилоят  Термиз шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими давлат инспекторлари ҳам аҳоли томорқа ер эгаларига яқиндан ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўсимликларни ҳар хил организмлардан ҳимоя қилиш каби оммавий кураш ташкиллаштириляпти.  Бугун улар томонидан «Нурли келажак», «Паттакесар» МФЙ ларида аҳоли ва шу ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотларда семенар ташкил этди. Тадбирни ташкил этишдан кузланган асосий максад – ҳар карич ерга меҳр бериб экин парваришлаётган ер эгасининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг кўзлаган ҳосилдорликка эришишларида хисса қўшишдир.

             Тарғибот тадбирлари давомида озиқ-овқат хафсизлигини таъминлаш чораларини кенгайтириш, томорқа ер эгаларига илмий ва назарий жихатдан  ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўсимликларни ҳар хил зарарли органималардан сақлаш каби масалаларда аҳолига муҳим тавсиялар берилмокда.

       Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз шароитида экологик тоза маҳсулотлар етиштириш учун барча табиий шароитлар мавжуд. Бундай сифатли маҳсулотларимизнинг экспорт ҳажмини кескин ошириш заруратини инобатга олиб,  ер эгаларига кўмакчи бўлиш давр талабларидан  хисобланади. Жаҳон бозорларида экологик тоза маҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётган бўлсада, уларни ишлаб чиқариш анъанавий ишлаб чиқаришга нисбатан катта харажатлар сарфланади.  Жумладан, экологик тоза маҳсулотларнинг баҳоси оддий маҳсулотларга нисбатан 3-5 баробаргача қиммат туради.

Органик дехқончиликнинг ўзига хослиги шундаки, у анъанавий деҳқончиликка нисбатан харажатларнинг юқорилиги билан фарқланади. Органик маҳсулотлар етиштиришда экологик тоза ҳаво, тупроқ, сув ва бошқа омилларнинг аҳамияти беқиёс ва бевосита ана шу омиллар билан боғлиқдир. Саховатли Сурхон заминида экологик тоза маҳсулотлар етиштиришда барча имкониятлар мавжуд. Улардан оқилона фойдалансак, миришкор дехқонларнинг узоқ йиллик тўплаган тажрибаларини  тўғри  қўлласак, ҳосилдорлик чўғи юқори бўлади.

 

Илхомжон   Мўминов,

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Термиз шаҳар бўлими инспектори

 

Related Articles

Back to top button