Касбим-фахрим

Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларга субсидия маблағлари асосида асбоб-ускуналар берилди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, 12 та турдаги субсидиялар фуқароларга ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида берилиши белгиланган.

Мазкур қарор асосида жорий йилнинг июнь-август ойларида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан 933 нафар фуқароларга субсидиялар ажратилди.

Ҳусусан, жорий йилнинг 9 сентябрь куни вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 19 нафар фуқароларга (компьютер жамланмаси, инкубатор, қандолатчилик цехи, дазмол, тикувчилик машинаси, баргарка, дрел, электр пайвандлаб ускунаси) зарурий асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари тарқатилди (https://telegra.ph/Tadbirkorlikni-boshlamo%D2%9Bchi-b%D1%9Elgan-fu%D2%9Barolarga-subsidiya-mabla%D2%93lari-asosida-asbob-uskunalar-berildi-09-09).

Бошқарма томонидан бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button