Маданият

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Саховатли ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга бўлган ҳақиқий брендга – товар белгисига айланиб, бу маҳсулотларни сотиб оладиган мамлакатларда улар юксак рақобатдошлиги билан ажралиб туради. Мустақил тараққиётимизнинг ўтган қисқа даврида Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини тубдан диверсификация қилиш ва аҳолимизни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, уларни катта миқдорда экспорт қилишни йўлга қўйиш имконини берди. Таъкидлаш муҳимки, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори айнан соҳа ривожалантиришда янада  янги имкониятлар эшигини очади. Бу борада серқуёш йилнинг тўрт фаслида ҳам ери унумдор Сурхондарё вилоятида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Куни – кеча Сурхондарё вилояти  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов Ангор туманининг “Фарходжон Ангор” оилавий корхонасида бўлиб, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар, уларнинг савдо айланмаси, яратилаётган имкониятлардан фойдаланишдаги жараёнлари билан танишди.  Шу ернинг ўзида ҳудуддаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Бошқарма бошлиғи ва туман инспекторлари иштирок этган тадбирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада ошириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қайта ишлаш, сақлаш, экспорт қилиш ва кооперация тизимини жорий этиш жараёнларини ўзаро интеграция қилиш масалалари ўрганилди.  Таъкидландики, бугунги кунда республикамиз экспорт салоҳиятини янада оширишга, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жорий йил экспорт дастурининг бажарилиши ҳудудий экспортнинг, шу жумладан кичик бизнес, оилавий корхоналар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортининг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилишига боғлиқ. кспорт салоҳиятимиз ва имкониятларимизнинг яна бир заҳираси бу мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишдир.

Ўзбекистоннинг жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашуви жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг географик таркиби муҳим аҳамият касб этади. Кейинги йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш географияси кенгайиб бормоқда. Авваллари Ўзбекистон мева-сабзавотларни анъанавий тарзда МДҲ, устувор равишда Россия ва Қозоғистонга экспорт қилган бўлса, сўнгги пайтларда “Европа ва Осиё бозорларида унга талабнинг ошганлиги кишини қувонтиради. Айниқса, Сурхон воҳаси миришкор деҳқонлари етиштирган мева – сабзавотлар Малайзия, Европа давлатлари, Араб давлатлари, Хитой, Япония, Буюк Британия, Покистон мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирган. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга хизмат қидади. Карам (брокколи, гулкарам, қизил карам), помидор, кўкатлар, қовун, пиёз, бодринг, сабзи, тарвуз, қовоқ, анор маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқарилади. Очиқ мулоқотда  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан мева — сабзавот, полиз экинлари, узум ва дуккакли маҳсулотлар экспорти ҳамда қайта ишлаш  бўйича фитосанитария рухсатномаларини олиш тартиб – тамойиллари ҳам тушунтирилиб, ер эгаларининг барча саволларига жавоб берилди.

Related Articles

Back to top button