Касбим-фахрим

Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов томонидан Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Учрашувда, ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев, вилоят прокурорининг ўринбосари, вилоят солиқ, божхона бошқармалари, ИЖҚК департаменти, марказий банк ва тижорат банклари бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналар раҳбарлари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этишди.

Вилоятда 6 432 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, 69 та маҳсулотларни қайта ишловчи ҳамда 131 та экспорт қилувчи корхоналар мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхона раҳбарларининг мавжуд муаммолари тингланиб, мурожаатларнинг 6 таси қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлардаги масалаларни қисқа фурсатда бартараф этиш юзасидан тегишли идора раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Мисол учун, Жарқўргон туманидаги “Сурхон Баҳор Барака томорқа ҳизмати” МЧЖ раҳбарининг фирибгар шахслардан пул маблағларни ундиришда, Музработ туманидаги “Моворауннахр” МЧЖ раҳбари Қ.Алимардоновнинг электр таъминотидаги узилишлар туфайли тухум махсулотларини экспорт қилишда дуч келаётган муаммолари, Сариосиё туманидаги “Маруғбек Жахон” хусусий корхонасига айланма маблағни тўлдириш учун кредит маблағи ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб йўллаган мурожаатлари қаноатлантирилиб, фирибгарлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиши, электр таъминотидаги узилишлар бартараф этилиши ҳамда АТБ “Қишлоққурилишбанк” Сариосиё туман филиалидан 1 млрд. сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, Шеробод туманидаги “Шеробод анор импекс” МЧЖга иссиқхона фаолиятини соғломлаштириш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигидан 10 млрд. сўм пул маблағлари, Денов туманидаги “Муслима Суюновна Шарофиддинова” фермер хўжалигига иссиқхона қурилиши учун 300 млн. сўм ва “Оятулло Умидулло Иноятулло” хўжалигига замонавий иссиқхона ташкил этиш учун 1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Related Articles

Back to top button