Касбим-фахрим

2022 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Р.Каримов, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари ва Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан биргаликда ўтказилган семинар-тренинги ўтказилди

Семинар-тренингида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Каримов, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари, вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Семинар-тренингида “Солиқ текширувлари, камерал солиқ текширувлари, сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити” мавзусида маърузалар тингланди.

Семинар-тренингини Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси Х.Рахимова очиб, сўзни Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Ядгаровга берди.

Ш.Ядгаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таъбири билан айтганда, “Солиқчи тадбиркорларга кўмакчи”дир, солиқ органининг ягона мақсади тадбиркорларни қонунга итоаткор бўлган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширишини таъминлаш, солиқ тўловлар ва солиқ ҳисобатини ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаб, топширишини назорат қилиш, қонунбузарликка йўл қўйилган солиқ тўловчи юридик шахсларга нисбатан солиқ текшируви ўтказиб, тегишли хулоса тузиб ёки қарор қабул қилиб, қонуний таъсир чорасини қўллашдан иборатлиги, солиқ текширувида қабул қилинган қарорлар устидан солиқ тўловчи юридик шахслар норози бўлиб, маъмурий судларга ариза (шикоят) билан мурожаат қилганлиги натижасида, солиқ органининг айрим қарорлари суднинг қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, бу эса, солиқ органига бир қатор муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлаётганлиги, келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик учун судлар билан ҳамкорликни ўрнатиш зарурлигини билдирди.

Шундан сўнг,  Ўзбекистон Респудликаси Олий суди судьяси Д.Каримов сўзга чиқиб, суднинг асосий вазифаси мамлакатимизда адолатни қарор топтириш, судга келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳар бир низони адолатли ва қонуний ҳал этиш, иш кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришдан иборатлиги, судьялик ўта масъулиятли касб эканлиги, судья ишни судда кўриш жараёнида ҳар доим адолат тарозусини тўғри тутиб,

қарор қабул қилиши шартлиги, шу билан бирга маъмурий органлар билан муносабатда қонун устуворлигини, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишдан иборатлиги, статистик маълумотларга қараганда, Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судига ўтган йил давомида солиқ органининг хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топиш ёки солиқ органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида келиб тушган 13 та ариза (шикоят), жорий йилда  3 та ариза (шикоятлар) қаноатлантирилганлиги, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш учун солиқ органи билан ҳамкорликни янада яхшироқ йўлга қўйиб, ҳар ҳафта бир маротаба солиқ органининг солиқ назорати, юридик хизмат ходимлари билан биргаликда семинар машғулотлари ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги, шунда тадбиркорларни ўз фаолиятини қонун асосида олиб бориши, солиқ органининг масъул ходимлари солиқ текширувларида қонунларни тўғри тадбиқ қилиши натижасида маъмурий судларга солиқ органи устидан ариза шикоятларни камайишига эришишимиз мумкинлиги ҳақида баён этди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси солиқ бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи С.Қ.Рахмонқулов сўзга чиқиб, солиқ органи тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиши кераклиги, давлат раҳбари томонидан ҳам бу борага алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-104-сонли Қарорига асосан ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга камайтирилганлиги, молиявий жарималарни қўллаш бекор қилинганлиги, бу билан тадбиркорларга катта имконият яратиб берилганлиги, келгусида судлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Термиз туманлараро судининг судьяси Қ.Туранов сўзга чиқиб, қуйидагиларни баён этди. Солиқ текшируви солиқ тўловчи тўғрисида солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.

Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:  камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви, солиқ аудити.

Судлар томонидан камерал солиқ текширувларига оид ишларнинг кўришда аниқланган солиқ органлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликларга тўхталди, жумладан Термиз туманлараро маъмурий судида аризачилар “FAYZ-SHAVKAT” ва“DENOV ULGURJI SHAROB SAVDO” МЧЖларга оид кўрилган ишлар юзасидан солиқ органи томонидан солиқ текшиурвида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритилиб,Давлат солиқ бошқармаси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 158-моддасига ҳамда 151-моддаси 2-қисми, 157-моддаси 3-қисмида ва  Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 30.04.2020 йилдаги “Камерал солиқ теширувини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида”ги Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 йилдаги “ Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган  “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига асосан солиқ текширувларини амалга ошириш тавсия этилди.

Маърузалар юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили Ш.Аллашев ва вилоят суди судьяси Б.Эргашевлар ўзларининг  фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Каримов семинарда қатнашганларнинг ўзларини қизиқтирган турли салолларга батафсил жавоблар берди.

Юқорида баён этилганларга асосланиб, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьялари ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари ўз фаолиятида қонунчиликни тўғри қўллаш, келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича келишилди.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси

Х.Рахимова

Related Articles

Back to top button