Касбим-фахрим

Университет талабалари билан учрашув

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорига кўра, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилиб, жойларда бюронинг вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари самарали фаолият юритиб келмоқда. Мазкур соҳада малакали кадрларни танлаш ва уларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинаяпти.

Мажбурий ижро бюросини ташкил этишдан кўзланган мақсад ва Бюрода фаолият олиб бораётган ходимлар зиммасига юклатилган вазифалар, қайси мутахассисликларга эга бўлган кишилар бу тизимга ишга киришлари мумкинлиги кўпчилик фуқароларни қизиқтириши табиий албатта. Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Термиз давлат университети юридик факултети талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувда бюронинг асосий, яъни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, суриштирув ва тезкор қидирув фаолиятини амалга ошириш каби вазифалари хусусида ёшларга батафсил маълумотлар берилди. Учрашувда талабаларга Давлат ижрочиларининг вазифалари, ишга қабул қилиш, даражали унвонлар, ижтимоий муҳофаза ва касб одобномаси  каби бир қатор масалалар юзасидан маълумот берилди.

Таъкидланганидек, ушбу даргоҳда таълим олаётган ёшлар келгусида турли жабҳаларда хусусан бюро тизимида фаолият олиб боришлари мумкин. Бу каби тадбирлар эса уларнинг назарий билимларни пухта ўзлаштиришлари баробарида касб этикаси ва одобини ҳам қунт билан ўрганиб боришларига замин яратади.

Шуни эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ Бюрода хизмат қилиш учун юриспруденция, молия, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга Ўзбекистон фуқаролари қабул қилиниши мумкин. Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда иштирокчи ёшлар ҳам Бюронинг вилоят бошқармаси масъул ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олишди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button