Hodisalar

Сурхондарёда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туманда яшовчи К.Ж. исмли эркак 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб уйида маҳалласида яшовчи беш нафар вояга этмаган шахсга диний адабиётлардан ноқонуний диний таълим бериб келган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тадбирда ундан диний адабиётлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button