Касбим-фахрим

СУД ҲОКИМИЯТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. (Ўзбекистон Респупликаси конститутцияси 106-моддаси)

Бизга маълумки Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг                      11-моддаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципини жорий этади.

Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти фақат судлар томонидан амалга оширилади, ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмас.

         Суднинг вазифалари- Ўзбекистон Республикаси суд Ўзбекистон республикасининг конститутцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган, суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатли, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таминлашга қаратилган.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатлари:

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.

Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.

Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.

Судьялар одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Конститутциявий суднинг мустақиллиги-

Конститутциявий суд ва унинг судьялари ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига бўйсинади.

Конститутциявий суднинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундан ташқари Конститутциявий суд судьяларининг дахлсизлиги кучайтирилди, умуман олганда, Конститутциявий суд судьяси Конститутциявий суднинг розилигисиз жиноий ҳамда маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек қамоққа олиниши мумкин эмас.

Конститутциявий суд судьяларининг мустақиллиги кафолати янада кучайтириб бориш Конститутциявий суднинг ишлари фақат Конститутцияга бўйсунган ҳолда кўриб чиқиш имкониятини кенгайтиради, қабул қилинган “Ўзбекистон Респубикасининг Конститутциявий суд тўғрисида”ги қонунда айнан мана шу жиғатнинг эътиборга олингани диққатга сазавор, Конститутциявий суд судьяларининг мустақиллиги кафолатлари бундан кейин ҳам кучайтириб бориш Конститутциявий суд олдига қўйилган вазифаларни адолатли амалга ошириш ва ҳамда мамлакатимизда Конститутциянинг устуниги принсипининг амалий ифодасини таъминлайди.

Термиз туманлараро  маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                               Х.А.Нарзуллаев

Related Articles

Back to top button