Маданият

“АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ЗАҲИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ИЖОДИ ҲАМИША БАРҲАЁТ”

Ўзбек халқиниг икки буюк адиби, мумтоз адабиётимиз тамал тошини қўйган, ўзбек адабий тилининг асосчиси, давлат арбоби мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари ходимлари жойларда ташкил этилаётган тадбирларда иштирок этиб, буюк бобокалонларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчиларга сўзлаб беришди.

Хусусан, Қизириқ туманидаги 12-сон мактабида мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналарига бағишлаб «Икки буюк сиймо» мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирок этган Бюронинг Қизириқ туман бўлими ходимлари ҳам Ёш авлод томонидан чуқур эҳтиром билан ғазал мулкининг султони Навоий ва Бобурнинг ғазаллари ва рубоийлари ёд олиниб, тадбир  қизғин шеъриятхонликка айланиб кетди. Шунингдек,  ўқувчилар томонидан Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Қобилжон Турсунов,

МИБ вилоят бошқармаси катта испектори

Самандар Абдурасулов,

МИБ Қизириқ туман бўлими давлат ижрочиси

Related Articles

Back to top button