Афғонистондаги ер силкиниши кучи Сурхондарёда ҳам сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, 5 февраль куни Тошкент вақти билан соат 09:16 да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлди.
Зилзила координаталари 36,32 градус, шимолий кенглик 71,09 градус шарқий узунлик. Магнитуда 6,8 баллни ташкил қилган. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 573 километр жанубий–шарқда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши:
▪️ Сурхондарё вилоятида 4 балл;
▪️ Фарғона вилоятида 3–4 балл;
▪️ Сирдарё вилоятида 3–4 балл;
▪️ Андижон вилоятида 3–4 балл;
▪️ Жиззах вилоятида 3–4 балл;
▪️ Самарқанд вилоятида 3–4 балл;
▪️ Наманган вилоятида 3–4 балл;
▪️ Қашқадарё вилоятида 3–4 балл;
▪️ Тошкент шаҳрида 3 балл;
▪️ Навоий вилоятида 3 балл;
▪️ Бухоро вилоятида 3 балл;
▪️ Хоразм вилоятида 2-3 балл;
▪️ Қорақалпоғистонда 2 балл.