АЁЛ БИЛАН ОЛАМ МУНАВВАР!

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбири иштирокчиларини бошқарма бошлиғи Усмон Янгибоевич Турапов самимий қутлаб, бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни жадаллаштиришда, давлат дастурларининг ижросини таъминлашдаги фаоллиги, инвестицияларни, фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишга ҳаракат қилаётганликлари, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказишда билим-тажрибаси, маҳоратидан самарали фойдаланган ҳолда фаолият юритаётганлигини таъкидлади. Шарқ дунёмизда Аёл – аввало, Она сиймосида, наслнинг давомчиси, оила ўчоғининг бекаси, ёш авлод тарбиячиси, бахт-саодат ва садоқат тимсоли сифатида улуғланиб келади. 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами куни гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Қутлуғ санада хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда.
Бошқарма бошлиғи Усмон Янгибоевич Туропов хотин-қизларга байрам совғалари улашиларкан, самарали ва ҳалол меҳнатлари ҳамда она Ватанимиз гуллаб-яшнаши йўлидаги муносиб хизматлари алоҳида қайд этилди.
Тадбирда бошқарма бошланғич касаба уюшма раиси Рахмиддин Қодиров сўзга чиқиб, муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида хотин-қизларга ҳурмат – эҳтиром кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фарзандларининг саломатлиги ҳақида қайғуриш, ёрдамга муҳтож хотин-қизларга мурувват кўрсатиш, аёлнинг ўз ҳаётидан рози, мамнун бўлиб яшаши учун имконият ва шароитларни кенгайтириш ҳар қачонгидан юксак поғонага кўтарилганлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида фаолият юритаётган хотин – қизлар ҳам кўрсатилаётган ҳурмат, эътибор ва эъзоз учун миннатдорчилик билдирди. Ҳамкасблар томонидан билдирилган табрик ва тилаклар хотин-қизларга янада байрамона кайфият бахш этди.
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси матбуот хизмати








