Касбим-фахрим

Жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури доирасида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш бўйича тадбир ўтказилди. Шўрчи тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолигига 17 нафар номзодлар танлаб олинди. Ўтказилган биринчи ташкилий мажлисда Кенгаш раиси, ўринбосари ва 7 нафардан комиссиялар таркиби яширин ва очиқ овоз бериш йўли билан сайлаб олинди.
Туман ҳокими ва ўринбосарлари, туман ҳокимлиги мутахассислари, Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгаши депутатлари ва Котибият ходимлари, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишга, рўёбга чиқаришга ва мониторинг ўтказишга фуқароларни жалб қилиш билан шуғулланадиган ташкилотлар вакиллари билан мулоқотлар ўтказилмоқда.

Related Articles

Back to top button